
Спорт нуқтаи назаридан олимларнинг хулосасига келиб чиқиб қуйидаги мақолани Сизларга тақдим этамиз. 1 ҳафта ичида 3 хил об-ҳаво шароитидаги иқлимга мослашиш қанчалик бўлишини олимларнинг фикрига таянган ҳолда баён қиламиз.
Организм бир вақтнинг ўзида бир нечта омилга мослашади:
Вақт зонаси — уйқу режими ва биологик соат ўзгаради.
Иқлим — ҳарорат, намлик, шамол ва қуёш нурланиши даражаси.
Денгиз сатҳидан баландлик — кислород миқдори ва жисмоний юкламага таъсир қилади.
Овқатланиш ва сув таркиби — организм буларга ҳам мослашиши керак бўлади.
Спорт тиббиёти мутахассисларига кўра, футболчиларда янги мамлакат, иқлим ва вақт зонасига тўлиқ мослашиш муддати сафар масофаси ҳамда шароитларга қараб бир неча кундан бир ҳафтагача давом этиши мумкин. Одатда:
1–3 соатлик вақт фарқи учун 1–2 кун,
5–8 соатлик вақт фарқи учун 3–7 кун,
катта вақт фарқларида эса бир ҳафтагача мослашиш даври талаб қилиниши мумкин.
Гувоҳи бўлганингиздек, биз Нью-Йоркка мослашиш жараёнини ўтказаётган бир пайтимизда Шимолга қараб учдик. Бизнинг совуқ қишимизни эслатиб юборадиган об-ҳаво шароитида бугун футбол ҳам ўйнадик ва биз бугун яна "Тайм Сквер"га қайтамиз. Бу Европа иттифоқи эмаски, бир давлатдан иккинчи давлатга паспорт назоратисиз ўтиш. Боришда ҳам, қайтишда ҳам ўзига яраша оворагарчиликлар бўлган. Масалан Конго ДР футболчилари учун қулайлик яратиш мақсадида Европани ўзида йиғилди ва келинг Chatgpt ёрдамида Ўзбекистон ҳамда Конго ДР ни 3 та ўйинидан келиб чиқиб ўйин бўладиган шаҳарлардаги иқлимларга мослашишини таққослаб чиқамиз.

Июнь ойидаги ўртача об-ҳаво шароитлари бўйича таққосласак:
Футболчилар учун қайси шаҳар энг қийин?
1. Мехико — энг мураккаби
Баландлик 2240 метр.
Ҳавода кислород камроқ.
Чарчоқ тезроқ келади.
Мослашиш учун 5–10 кун керак бўлиши мумкин.
2. Атланта
Ҳарорат Тошкентга яқин.
Аммо намлик анча юқори.
Терлаш кучаяди ва организм кўпроқ суюқлик йўқотади.
3. Нью-Йорк
Иссиқлик унчалик юқори эмас.
Намлик сезиларли даражада юқори.
Нафас олиш ва тикланишга таъсир қилиши мумкин.
4. Эдмонтон
Энг салқин шаҳар.
Ўзбекистондан келган футболчилар учун иссиқлик эмас, салқин ҳавога мослашиш муҳим бўлади.
Қисқа хулоса
Энг иссиқ шаҳар: Тошкент
Энг салқин шаҳар: Эдмонтон
Энг нам шаҳар: Атланта
Энг баланд шаҳар: Мехико
Футболчилар учун физиологик жиҳатдан энг оғир муҳит: Мехико Сити
Тузилган режа шуни кўрсатдики, биз Колумбия ва Португалия терма жамоаларига қарши ўйинларни аллақачон бой бериб бўлганмиз ва асосий умид Атлантада Конго ДР терма жамоасини мағлубиятга учратиш. Лекин бу ўйиндаги ғалаба ҳам гуруҳдан чиқиш учун камлик қилиши мумкин, агар тўплар нисбати бошқа гуруҳларга қараганда “минус” бўлса.
Колумбия терма жамоаси Конго ДР ва Ўзбекистонга қарши ўйинларини Мексикада, Колумбия каби деярли бир хил бўлган муҳитда ўтказади. Шунинг учун бу терма жамоани ортиқча таҳлил қилиб ўтирмаймиз. Бош мураббий ва ЎФА вакиллари биз учун Атланта, Атлантада Конго ДР дан очко олиш учун энг қулай шароитга эга бўлади деган фикр билан локацияни танладилар.
Рейтингдан келиб чиқадиган бўлсак Конго ДР Атлантани истаганида, ФИФА регламентига кўра улар бу базага эга бўлардилар. Биз фақат учинчи ўйиндан имконият излаётган бир пайтимиз, Конго ДР Португалия билан ўйиндан ҳам ниманидир истаётгандек. Улар биринчи турга тайёргарликни Хьюстонда ўтказади ва уларнинг базаси ҳам айнан шу ерда. Келинг Конго ДР учун уларнинг давлатидан келиб чиқиб об ҳавога мослашиш бўйича маълумотларни берамиз.

Хьюстон нега танланган?
ДР Конго учун Хьюстон деярли идеал вариант ҳисобланади:
Ҳарорат Киншасага яқин (мамлакат пойтахти);
намлик даражаси ҳам ўхшаш;
организм учун иқлим шоки камроқ бўлади;
футболчилар терлаш ва тикланиш жараёнларига аллақачон ўрганган.
Шу сабабли ДР Конгонинг АҚШда айнан Хьюстонни база қилиб танлаши спорт физиологияси нуқтаи назаридан жуда мантиқий қарор ҳисобланади.
Атланта билан таққослаш
Атланта ҳам ДР Конго футболчилари учун қулай муҳит:
- ҳарорат деярли бир хил;
- намлик юқори;
- нафас олиш шароити таниш;
- фақат вақт зонасига мослашиш керак бўлади.
Шунинг учун Ўзбекистонга қарши Атлантадаги эҳтимолий ўйинда ДР Конго иқлим жиҳатидан катта муаммога дуч келмайди.
Гвадалахара — асосий чақириқ
Гвадалахара эса бошқача муҳит:
- ҳаво қуруқроқ;
- баландлик 1560 метр;
- кислород миқдори пастроқ;
- югуриш ва тикланиш кўпроқ энергия талаб қилади.
ДР Конго учун ЖЧдаги энг катта физиологик мослашув айнан Гвадалахара билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Қисқа хулоса
Киншасага энг ўхшаш шаҳар — Хьюстон
Атланта ҳам ДР Конго учун қулай муҳит
Энг катта фарқ — Гвадалахара баландлиги
ДР Конгонинг Хьюстонни база сифатида танлаши иқлим нуқтаи назаридан устунлик бериши мумкин
Биз уч очко учун ўйнашимиз керак бўлган Конго ДР га қарши ўйингача бўлган ишлар афсуски африкаликлар фойдасига.
Энди бугунги ўйинга келадиган бўлсак, МТЖ футболчиларидан босимни олиб ташлашимиз ва Фарруҳ Сайфиевни гапириб ролик қилсам, «рекка» чиқаман деган ҳаёлни йиғиштиришимиз керак. Бугун Канадага қарши ўйин, асл кучимизга баҳо берди. Тепада ёзган мақоладаги вазиятга жиддийроқ ёндошилганида, балки биз ҳозирги ҳолатимиздан яхшироқ ўйнашимиз мумкин бўларди холос. Бугун Канада ўйинга ўртоқлик ўйини сифатида қаради ва истаганича ўйинчи алмаштирди. Биз эса натижа учун ўйнаганимиз кўринди. Қисқаси, яхши кайфиятда қайтиш насиб қилсин. Лекин юқоридаги муаммолар бўлар экан, фақат мураббий ва футболчиларни ўзгариши билан биз бир калла устун бўлиб қолмаймиз. Ҳа айтгандай, июнь ойида U-17 жамоасига Қатарда ўқув-йиғин машғулотини гаплашиш учун, футболни қандай тушуниш керак билмадим. Жамоалар футболчиларни қўйиб юбормади шекили, йиғин бекор бўлибди деб эшитдим.
Фото: ЎФА матбуот хизмати