

"Ли Кан Ин ва Гонсалу Рамуш кўпроқ ўйин вақтига эга бўлиш учун ПСЖдан кетишни режалаштирмоқда. Мадриднинг "Атлетико" клуби бир неча ойдан бери ҳар икки футболчи билан музокаралар олиб бормоқда ва бошқа вариантлар ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, Шевалье билан боғлиқ вазиятга ҳам эътибор қаратиш лозим", — деб ёзди Романо Х ижтимоий тармоғида.
Ярим ҳимоячи Ли Кан Ин ва ҳужумчи Гонсалу Рамуш 2025/2026 йилги мавсумда ПСЖ сафида мос равишда 39 ва 45 та ўйинда майдонга тушишган. Иккала футболчи ҳам майдонда ўтказилган дақиқалар сони бўйича парижликларнинг кучли 15 талигига кирмайди. Шевалье эса мавсумнинг иккинчи ярмида асосий таркибдаги жойини Сафоновга бой бериб қўйди.



