

“Ростини айтсам, навбатдаги босқичда кимга қарши майдонга тушишимизнинг аҳамияти йўқ. Бу босқичда тасодифий жамоалар қолмади, барчанинг ўз кучли тарафлари бор.
Ҳар бир клуб ўз ўйини ва меҳнати эвазига Кубок баҳсларини давом эттирмоқда ва мен уларнинг барини ҳурмат қиламан. Осон ўйин бўлмайди, олдиндан 100 фоизлик кафолатни ҳам ҳеч ким беролмайди”, – деди Ғофуров.
Маълумот учун, "Сурхон" "G" гуруҳида 6 очко тўплаган ҳолда, тўплар фарқига кўра биринчи ўрин билан нимчорак финал босқичига йўлланмани қўлга киритган эди.



