

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар бўлими раҳбари Усмон Тошев “Sport24” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
"Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши энг кучли таркиби билан ўйнайди. Ишончингиз комил бўлсин, барча юлдузларимиз сафда бўлади.
Аббос Файзуллаев, Элдор Шомуродов, Абдуқодир Ҳусанов, Остон Ўрунов ва бошқа асосий футболчилар ушбу учрашувда иштирок этади", – деди Тошев.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 12 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.



