Кейн "Бавария" ва "Тоттенхэм"га раҳмат айтди

Sherzod Nurmatov
27 окт 2026, 15:48
"Бавария" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн "Олтин тўп" совринини қабул қилиб олганидан кейинги миннатдорлик нутқида "Тоттенхэм"га алоҳида эътибор қаратди.

Англиялик футболчи “France Football” журнали талқинига кўра 2025/26 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Тоттенхэм Ҳотспур"га ҳам раҳмат. Агар "Тоттенҳэм" бўлмаганида, мен бугун турган жойимда бўлмасдим. Барча раҳбарлар, барча мураббийлар, сиз менга орзум билан яшаш имконини бердингиз. Ушбу йўлдаги барча лаҳзалар, барча кўтарилишлар ва пасайишлар мени бугунги ушбу дақиқага олиб келди.

Барча мухлисларга: "Бавария"га, Англия мухлисларига, "шпорлар" ишқибозларига ва бутун дунёдаги барча мухлисларимга раҳмат. Бугун оқшом ушбу залда туриб сизларни яхши кўришимни айтаман. Менга кўрсатаётган барча қўллаб-қувватловингизни жуда қадрлайман.

Яқиндагина ўзим ҳам мухлис бўлганимни ва футбол ўйнаш нимани англатишини жуда яхши эслайман. Бу менинг орзум эди. Сизларга миннатдорлик билдириш учун ҳар бир имконият туғилганда, бу мен учун шараф ва имтиёздир", – деди 33 ёшли Кейн Лондондаги тантанали маросимда.

Кейн 2011 йилдан 2023 йилгача ижара муддатларини ҳисобга олмаганда "Тоттенхэм" сафида тўп тепган. У ушбу жамоа таркибидаги 317 та учрашувда 213 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф