Усмон Тошев: “Россия билан кузда ўйин ўтказишга очиқмиз”

2 авг 2026, 23:48
Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар бўлими раҳбари Усмон Тошев Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш ғоясини юқори баҳолади.

“Россия терма жамоаси билан ўйнашга тайёрмиз ва бундан хурсанд бўламиз. Ҳозирча бизда фақат битта ўртоқлик учрашуви тасдиқланган — октябрь ойида Жанубий Кореяга қарши. Шунинг учун биз Россия жамоаси билан учрашувни сентябрь-октябрь ёки ноябрь ойида ўтказишга тайёрмиз.

Терма жамоаларимиз охирги марта тўрт йил олдин тўқнаш келишган ва бундай кучли рақиб билан яна ўйнаш биз учун жуда қизиқарли бўларди. Албатта, қарор қабул қилишда Ассоциацияда мавжуд бўлган таклифлар, бошқа Осиё терма жамоалари билан музокаралар, шунингдек бош мураббий Фабио Каннаваронинг позициясини инобатга оламиз.

Агар тегишли таклиф тушса, биз Россия терма жамоасини Тошкентда қабул қилишга ёки ўзимиз Москвага ёки Россиянинг исталган бошқа шаҳрига боришга тайёрмиз. Биз музокараларга тўлиқ очиқмиз ва ушбу учрашувни ўтказиш имкониятини муҳокама қилишдан мамнун бўламиз”, — деди Тошев.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sport24