

Мазкур баҳсни қатарлик ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Учрашувда Абдулҳоди Ар Рувайлий бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Юсуф Ориф Аш Шаммарий ва Зоҳий Санад Аш Шаммарий ёрдам беради.
Тўртинчи ҳакам сифатида Муҳаммад Ал Мазид фаолият юритади.
Маълумот учун, "Насаф" ва "Ал Кувайт" ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичи 3-тур учрашуви эртага, 28 октябрь куни бўлиб ўтади.



