"Барселона" ҳимоячиси "Реал" билан ўйинда олган жароҳати сабабли тахминан 7 ҳафтани ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
27 окт 2026, 14:25
"Барселона" ҳимоячиси Хави Эспарт ўнг тўпиқ синдесмозидан жароҳат олди, дея хабар беради каталонияликлар матбуот хизмати.

19 ёшли футболчи 25 октябрь куни Ла Лиганинг 10-тури доирасида "Реал"га қарши кечган баҳсда (1:2) рақиб ўйинчиси билан тўқнашув оқибатида шикастланди. Эспарт биринчи бўлимда майдонга ўтириб, алмаштиришни сўради — у мадридликлар ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени билан тўқнашувда жароҳат олган деб тахмин қилинганди. 30-дақиқада унинг ўрнига майдонга Алекс Бальде тушди.

"Тиббий кўриклар Хави Эспартнинг “Реал Мадрид”га қарши ўйинда рақиб футболчиси билан тўқнашув натижасида ўнг тўпиқ бўғими синдесмозидан жароҳат олганини тасдиқлади. У тахминан 7 ҳафтани ўтказиб юбориши кутилмоқда", – дейилади хабарда.

Синдесмоз — бу икки суяк зич толали бириктирувчи тўқима орқали бир-бирига бириккан бўғим.

Эспарт жорий мавсум барча турнирларда (Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси) 9 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ҳамда 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com