

"ЖЧ-2026'да қайси рақам насиб қилишини билмайман, лекин Неймар 10-рақамни кийиши аниқ!", — дея Винисиуснинг сўзларини келтирмоқда CazeTV.
Винисиус Бразилия миллий терма жамоаси сафида бир неча бор 10-рақам остида майдонга тушган эди. Неймар эса терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. 34 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 128 та ўйинда 79 та гол урган. Ҳар икки футболчи ҳам 2026 йилги жаҳон биринчилигига чақирилган.



