

Бу ҳақда мусобақа матбуот хизмати X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Артета қўл остида "канонирлар" Англия чемпионига айланишди. 38 тур якунларига кўра, улар 85 очко жамғариб, энг яқин таъқибчиси — "Манчестер Сити"ни 7 очкога ортда қолдиришди. "Арсенал" охирги 22 йил ичида илк бор АПЛда ғолиб чиқди.
Артета Лондон жамоасини 2019 йилнинг декабрь ойидан буён бошқариб келмоқда. Ушбу давр мобайнида "Арсенал" Англия чемпионлигидан ташқари, мамлакат Кубоги ва икки марта Суперкубогини қўлга киритди.
Шанба куни, 30 май куни Артета шогирдлари Чемпионлар лигаси финалида ПСЖ билан тўқнаш келишади. Ўйин Будапештдаги "Пушкаш Арена" стадионида бўлиб ўтади.




