Александр Хомяков: "Гулистон" футболни либослардаги фамилиялар ўйнамаслигини исботлади"

Administrator
26 май 2026, 22:59
Ўзбекистон кубоги учинчи турида "Гулистон"га ютқазиб, мусобақани тарк этган "Бухоро" клуби бош мураббийи Александр Хомяков учрашувдан кейин қисқа фикр билдирди.

"Қандай фикр бўлиши мумкин? Рақибни муносиб ғалаба билан табриклайман. "Гулистон"ни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Улар хоҳлашди ва эришишди. "Гулистон" футболни либослардаги фамилиялар ўйнамаслигини исботлади. Ҳар бир ўйинда ўзини кўрсатиш мумкинлигини кўрсатиб қўйишди. "Гулистон" кўрсатган ўйиндан фахрландим. Уларга кейинги босқичда омад", -дейди Хомяков.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›