Нима? Неймар ЖЧ-2026 дан "қуруқ" қолиши мумкин...

22 май 2026, 07:49
Бразилия терма жамоаси ва "Сантос" ҳужумчиси Неймар терма жамоанинг ЖЧ-2026 га тайёргарлик кўриши бошланиши арафасида яна соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келди.

Футболчининг ўнг болдир мушакларида шиш борлиги аниқланди. Бу ҳақда Ge Globo хабар бермоқда.

Манба берган хабарга кўра, жароҳат жиддий ҳисобланмайди, бироқ футболчи даволаниш курсидан ўтиши ва вақтинчалик жисмоний юкламаларни чеклаши керак бўлади. Айни пайтда 34 ёшли форвард "Сантос" машғулотлар базасида шахсий тиббий штаби назорати остида тикланиш жараёнини ўтамоқда. Бундан ташқари, Неймарнинг ҳолатини Бразилия футбол конфедерацияси мутахассислари ҳам назорат қилиб боришяпти.

Ҳужумчи 27 майга қадар тўлиқ машғулотларга қайтиши ва жаҳон чемпионати бошланишидан олдин терма жамоа ихтиёрига қўшилиши керак.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Ge Globo