

Evening Standard хабарига кўра, лондонликлар "Манчестер Сити" вингерининг трансфери устида ишни қайта бошлаган. Ўтган ёзда томонлар унинг трансфери борасида келишувга эришган, бироқ қандайдир сабабга кўра келишув амалга ошмай қолган. Ушбу мавсум АПЛда жон сақлаш учун курашган клуб янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўришни мақсад қилган. Шу сабабли, "шпорлар" аллақачон трансфер режаларини тузишмоқда.
Бу мавсумда бразилиялик АПЛнинг 24 та ўйинида қатнашди, бироқ майдонда ўртача атиги 34 дақиқа ўйнади. Савиньонинг ўзи ҳам кам ўйин амалиётига эга эканидан мамнун эмас.



