

– Ўйин ҳақида
– "Шўртан"дан яхшироқ ўйин кутган эдик. Дерби эди. Аммо йигитларимиз рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Биз кейинги босқичдамиз, асосий вазифа уддаланди.
– "Насаф"нинг бугунги ғалабани кимга бағишладик?
– Катта ўйин ҳам эмас. Мухлисларга бағишлаймиз.
– Менимча, саволда Эркин Киямов назарда тутилди...
– У инсон биз учун қадрли эди. Иш жараёнида ажойиб суҳбатлар бўларди. "Динамо Киев" билан ўйин ҳақида кўп айтиб берарди. Яхши инсон, яхши мураббий ҳозир олдимизда йўқ. Доим ёдимизда тутамиз. Музейимизда уларнинг тарихий расмлари бор. Ҳеч қачон бу кишини унутмаймиз.
– "Насаф" таркибида ўйнаётган яна қайси футболчиларни терма жамоа даражасида деб биласиз?
– Термада ўйнаган футболчиларимиз бор. Алибек Давронов жароҳати сабаб Олимпиадани, энди Жаҳон чемпионатини қўйиб юбормоқда. Шу нарса ҳафа қилди бизни. Бундан ташқари бир неча футболчиларимиз бор, аммо мураббий қарорини ҳурмат қилишимиз лозим. Мундиалда уларга омад тилаймиз. Барчамизнинг орзумизни улар амалга оширишди. Футболчиларимиз керакли ишни қилиб бўлишди, ҳеч қандай босимсиз ҳаракат қилишса бўлди. Чиройли футбол ўйнаб, футболимиз даражаси яхши эканини кўрсатишса бўлди. Кучли рақибларга қарши яхши тайёргарлик кўриш одатимиз бор, бу бизни табиатимизда бор.
– "Насаф" кейинги босқичда нимани мақсад қилган?
– Биринчи мақсад гуруҳдан чиқиш эди. Бу йил кубокка ҳам яхши эътибор қаратамиз.
– Бу йил футбол клубларига кам маблағ ажратилмоқда, кейинги йилларда бу янада камаяди. Сиз "Насаф"ни кейинги 3-5 йил ичида қандай кўрасиз?
– Биз пойдевор яратиб боряпмиз. Таркибимиздаги 10 та футболчи 20 ёшли йигитлар. Кейинчалик муаммо бошланса ҳам улар бизни жамоамизни мавқеини сақлаб қолади. Олдин ҳам бундай ҳолат бўлган бизда. Биласизлар, мамлакатимизда футболга яхши эътибор берилади. Кейинчалик ҳам футболчи қўллаб турадиганлар топилади. Ҳаммаси яхши бўлади. Жамоамизда келажакда бўладиган воқеликларга тайёргарлик бор. Молиявий масалада қийинчиликлар бор. Биз масала ечилишига ишонамиз. Жамоани кучайтириш масаласида ижобий фикр алмашдик.
– Танаффус пайтида жамоани бирор футболчи тарк этишидан ҳадик борми?
– Албатта, ҳеч ким таркибидаги футболчи кетиб қолишини истамайди, айниқса ҳозирги қийинчилик пайтида. Лекин агарда футболчини кетиши жамоага фойда олиб келадиган бўлса, бу таклифларни кўриб чиқишимиз мумкин.



