Уммон бош мураббийи Жанубий Кореяга қарши ўйиндан кейин мусобақа фаворитларини айтди

Mirjalol Normatov
2 мар 2023
U-20 Осиё чемпионати 1-тури доирасида Жанубий Корея термасига қарши ўйиндан кейин Уммон термаси устози Хуан Давид Мансилья саволларга жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Биз бугун кучли рақиб билан тўқнаш келдик. Гол уришга ҳаракат қилдик, бироқ муаммоларга дуч келдик. Ўйинимизни таҳлил қилиб чиқамиз ва кейинги баҳсда яхшироқ ўйин намойиш этишга интиламиз.

- Ҳимоя чизиғи бугун кўп ҳато қилди, ҳимоячиларингиз ўйинига изоҳ бериб ўтсангиз?

- Рақибларимиз кучли эди, кореялик хужумчилар тез харакатланишди ва шу сабаб жамоалар даражасидаги фарқ яқол сезилиб турди. Бизнинг ҳимоячилар рақиб билан курашишга қийналди.

- Ҳакамларнинг қарорларидан мамнунмисиз?

- Улар ўйини яхши бошқаришди, уларга эътирозим йўқ.

- Биринчи учрашувдан сўнг, жамоангизни имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Кейинги баҳсларда йигитлар яхшироқ ўйнашади деган умиддаман, бизга энди фақатгина ғалаба керак. 

- Ушбу турнирда қайси терма жамоаларни фаворит деб ҳисоблайсиз?

- Турнирга барча жамоалар ғолиб бўлиш келган ва кучли жамоалар етарлича, асосий фаворитлар қаторида Ўзбекистон, Япония ва Жанубий Кореяларни кўрсатган бўлардим.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia