Рюдигер "ақлдан озган" лақаби ҳақида: "Мен масхарабоз эмасман, лекин ўзимнинг устимдан кула оламан.

Aslanov Jasurbek
19 ноя 2026, 00:44
"Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигер уни "ақлдан озган" (телба) деб аташларига муносабат билдирди.

Германиялик футболчининг сўзларига кўра, "El Loco" ("ақлдан озган") лақабини унга "Реал"даги собиқ жамоадошлари Начо ва Лукас Васкес беришган.

"Мен 'Челси'да ўйнаганимда ҳам шундай эдим. Жиддий бўлиш талаб этилмайдиган пайтларда ҳаётдан завқланиш менга ёқади. Кўпчилик ўзини бундай тутишни ёқтирмайди, аммо устимдан кулишса ҳам бу мени безовта қилмайди. Бу менинг масхарабоз эканлигимни англатмайди, бироқ шунчаки позитив кайфиятни сақлаб қолиш учун ўзимнинг устимдан кула оламан", — деди Рюдигер.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›