

"Карло — футболдаги ҳақиқий жентльмен, у барчамиз учун худди отадек эди. Биз уни жуда ҳурмат қилардик ва у билан биргаликда катта муваффақиятларга эришдик.
Хаби Алонсо истеъфога чиқарилган куни унга энг яхши тилаклар битилган хабар юбордим, ўшандан бери гаплашмадик. У футболга нисбатан аниқ қарашга эга ёш мураббий, жуда талабчан — ва бу яхши. Ахир ноябргача биз шунчаки учардик, ақл бовар қилмас ўйин кўрсатаётгандик! Афсуски, муҳим баҳсларда эҳтимол ўзимиз муносиб бўлган натижаларга эриша олмадик.
Унинг нималарга қодирлигини барча Германияда 'Байер'даги фаолияти орқали кўрди — улар ўйинини томоша қилиш энг мароқли бўлган жамоа эди. Ҳозир у ажойиб лойиҳага эга зўр клуб — 'Челси'да ишламоқда ва унга энг яхши тилакларимни билдираман.
Арбелоа мураккаб вазиятга тушиб қолганди, лекин биз апрелгача курашишда давом этдик. “Мальорка” ва “Бавария”дан учралган мағлубиятлар оғир зарба бўлди — мавсум биз учун амалда якунланганди. Аммо март ойида “Атлетико” ва “Манчестер Сити”га қарши ўйнаганимизда хира бўлса-да умид учқуни пайдо бўлганди.
Арбелоа билан ажойиб муносабатлар ўрнатгандим. Ўтган йил жароҳатлар туфайли мен учун оғир кечди, бироқ у менга ишонди. Юзма-юз гаплашиб олдик ва мен февралгача тайёр бўлишга ваъда бердим — шу сабабли ҳам у менга таянди. У менга ўша пайтда жуда зарур бўлган ишончни бағишлади.
Кейинчалик у “Фулхэм”га ўтгани ажойиб бўлди. Бошланиши осон кечмади, аммо бу Премьер-лига — айниқса, “Реал”дан ўтгандан сўнг бундай ҳолат кутилиши табиий. Ҳозир жамоа очколар жамғармоқда, ишлар юришиб кетди, чунки 'Фулхэм' анча сифатли футбол намойиш эта бошлади. Унга омад тилайман — умид қиламанки, тез орада турнир жадвалида юқорироққа кўтарила олади", — деди Рюдигер.



