Суарес Неймарнинг ПСЖга ўтиши ҳақида: "Месси билан бунинг олдини олиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик"

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2026, 22:51
"Интер Майами" ҳужумчиси Луис Суарес Лионель Месси билан биргаликда Неймарни "Барселона"дан ПСЖга кетмасликка қандай кўндиришга уринганликлари ҳақида гапириб берди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик юлдуз 2017 йилнинг ёзида рекорд даражадаги 222 миллион евро эвазига Париж клубига кўчиб ўтган эди.

"2017 йилнинг ёзида Неймарни 'Барса'да қолишга кўндиришнинг умуман иложи йўқ эди, гарчи Месси билан унинг ПСЖга кетишининг олдини олиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилган бўлсак ҳам. Месси ҳатто унга агар жамоада қолса, 'Олтин тўп'ни қўлга киритишини айтганди", — деди Суарес Catalunya Ràdio эфиридаги Tot costa дастурига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: 3Cat

Сўнгги янгиликлар

Барча ›