

Уч йил давомида Луис футбол федерацияси тузилмаларида бирор-бир лавозимни эгаллай олмас эди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда жаҳон чемпионати олтин медалларини топшириш маросими вақтида Рубиалес Испания терма жамоаси футболчиси Женнифер Эрмосонинг лабидан ўпган эди. Суд RFEF собиқ раҳбарига бир йил давомида Эрмосога 200 метрдан яқин масофага яқинлашишни ва у билан мулоқот қилишни тақиқлаган. Шунингдек, Рубиалесга 18 ой давомида кунига 20 евродан жарима тайинланган бўлиб, жариманинг умумий миқдори 10 минг евродан ошган.
El Pais нашри маълумотларига кўра, Рубиалес ўз лавозимини қайтариб олиш ниятида. Унинг атрофидагилар RFEFнинг амалдаги раҳбари Рафаэль Лоузанга нисбатан ишончсизлик вотуми эълон қилиш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Шунга қарамай, федерациядагилар Луиснинг тарафдорлари етарли эмас, деб ҳисоблашмоқда.



