Энрике "Барса Б"даги иш фаолиятининг бошланиши ҳақида: "Мавсумолди йиғинларда ҳаммасини ташлаб кетишга яқин эдим"

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2026, 23:20
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике мураббийлик фаолиятининг илк даврларини ёдга олди.

Мураббий бўлишни режалаштирмагани ҳақида

"Футболчилик пайтимда мураббийлик фаолияти ҳақида ҳеч қачон ўйламаганман. Жамоадошларим баъзан мураббийлик курсларида ўқиш ҳақида гап очишарди, бироқ менда бундай амбициялар бўлмаган".

2008 йилда "Барселона Б"ни қабул қилиб олгани ҳақида

"Иштиёққа тўла ҳолда келасан, лекин бу соҳани мутлақо тушунмайсан. Мавсумолди тайёргарлик пайтида ҳаммасини ташлаб кетишга жуда яқин келгандим.

Ўзим умуман тасаввурга эга бўлмаган муҳитда мураббийлар ўриндиғига ўтириб қолгандим", — деди Энрике Tocats per Lucho ҳужжатли фильмида.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Voetbal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›