Маурисио Почеттинонинг "Манчестер Юнайтед"даги мураббийлар штаби маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2026, 21:50
"Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино штабидан мутахассислар Хесус Перес, Мигель Д’Агостино, Тони Хименес, Алекс Скотт ва Себастьяно Почеттино жой олди.

Бу ҳақда "қизил иблислар" матбуот хизмати расман хабар берди. Уларнинг барчаси аргентиналик мураббий билан "Эспаньол", "Саутгемптон", "Тоттенхэм", ПСЖ ва "Челси" клубларида бирга фаолият юритишган.

"Клуб Трэвис Биннион, Жонни Эванс, Стив Холланд, Крейг Моусон ва Жонатан Вудгейт, шунингдек, Майкл Кэррикнинг жамоани тарк этганини тасдиқлайди. Биз ушбу жамоага тўлиқ фидойилик, ўз ишига садоқат ва профессионаллик учун миннатдорчилик билдирамиз ҳамда келажакдаги фаолиятларида омад тилаймиз", — дейилади "Манчестер Юнайтед" расмий сайтида.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›