

"Мавсум якунланишига оз қолганида менга қўнғироқ қилишди ва у [Моуринью] жамоани бошқаришини айтди. У менинг қолишимни истади, шу боис ўша лаҳзадан эътиборан ҳаммаси кундек равшан бўлди.
Моуринью мени кўп марта сотиб олишни хоҳлаган — масалан, у 'Тоттенхэм'да ишлаган пайтида, мен эса Лэмпард қўл остидаги 'Челси'да кам ўйнардим. Ҳатто янада ёшроқ пайтимда ҳам қизиққан. Ўртамизда ўзига хос тарих бор ва мана ниҳоят, 33 ёшимда биз бир-биримизни топдик.
У кўп нарсани ўзгартирди, деб айтмаган бўлардим. У мувозанатли жамоага келди. У муваффақиятли жамоа қуришни билади ва ҳозир буни уддалади. Асосий таркибда ким тушиши ёки захирадан ким қўшилишининг аҳамияти йўқ.
У ҳазиллашади, лекин фақат кийиниш хонасида. Эрталаб келганида доим айтиб берадиган гапи топилади. Аммо майдонда — ҳеч қандай ҳазилга ўрин йўқ", — деди Рюдигер.


