

Манбанинг хабар беришича, клублар ўртасидаги музокаралар аллақачон бошланган. 22 ёшли бразилиялик футболчи Лондон клубига ўтишга тайёр.

"Тоттенхэм" 2025 йилнинг ёзида Савиньо билан шартнома имзолаш бўйича музокаралар олиб борган, аммо "Манчестер Сити" уни сақлаб қолишга қарор қилганди.
Савиньо 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли пас узатди. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Бразилиялик ўйинчининг клуб билан шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади.



