Сергей Лушчан: "Натижадан кўнглим тўлди, чунки ҳозирги ҳолатда ҳар бир очко жуда муҳим"

Aslanov Jasurbek
23 июл 2026, 02:00
"Машъал" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Суперлиганинг 13-тур баҳсидан (1:1) сўнг Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

Сергей Лушчан: “Деярли 90 дақиқа ҳимояландик ва буни яхши уддаладик деб ўлайман. Ҳозир ҳимоя устида ишлаяпмиз. Биринчи даврада кўп гол ўтказиб юборганмиз, ўйин аввал ҳимоя орқали қурилади. Бу энди иккинчи ўйинимиз. Жамоа талабларимизни қандай қабул қилаётганидан мамнунман. Натижадан кўнглим тўлди, чунки ҳозирги ҳолатда ҳар бир очко жуда муҳим.

- Жамоа Суперлигада жон сақлаб қолиши учун қандай ишларни амалга оширяпсиз?
- Асосий вазифам: Янги жамоа яратиш. Машғулотлардаги ҳаракатлар бўйича таркиб тузяпмиз. Яхши ёш футболчилар бор.

- Иккинчи бўлим бошида захирадан дарвозабонни майдонга туширдиндиз…
- Тўхтабоев яхши ўйнади, дарвозабонда ишонч бўлиши керак. Русанов тўпга чиқишларда яхши эканлигини кўргандик, шу сабабли уни ўйинга туширишга мажбур бўлдик. Кўрганингиздек у ўзини кўрсата олди.

- Жамоа 4 ойдан бери маош олмаяпти. “Машъал”даги ички муҳит қандай?
- Бу мавзуда йигитлар билан кўп гаплашдик. Ҳар йили қайсидир жамоада маош кечикади. Айни дамда вазият жуда оғирлигини тушуниб турибман. Йигитлар менга келажак учун ишлашга ваъда беришди. Пул ҳеч қаерга кетмайди, аммо ҳаммада пулга эҳтиёж бор. Ҳозирча келишмовчиликлар йўқ. Вазият ўнгланишига умид қиламиз. Пул етарли бўлса, сифатли футболчилар ҳам шунга яраша бўлади. Пул бўлмаса чемпионат сифати пасаяди, ЖЧга чиқиш имконятларимиз ҳам камайиши табиий.

- Жамоа бу мавсум Суперлигада жон сақлаб қолса, келаси мавсум чемпионлик учун даъвогарлик қилиши мумкинми?
- Чемпионлик учун ҳар томонлама яхши ҳолатда бўлишимиз керак. Молиявий жиҳатдан, машғулотларда. Селекция… Ҳар бир жамоанинг энг кучли футболчиларини жалб қилишимиз лозим.

- Ҳозирги таркиб сизни қониқтиряптими? Бу таркиб билан лигада жон сақлаб қола оласизми?
- Бу саволга 5-6 турдан сўнг жавоб бера оламан. Ҳозир бор футболчилар билан итдек шуғулланяпмиз. Ҳамма борини бериб ишласа, вазифани уддалай оламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›