

Манбага кўра, "Тоттенхэм" 2025 йилнинг ёзида 22 ёшли бразилиялик футболчининг ҳуқуқларини қўлга киритишни хоҳлаган, аммо "Сити" бунга тўсқинлик қилган. Бироқ бу позиция энди юмшаган ва "шаҳарликлар" 70 миллион евролик келишувни қабул қилишга тайёр. Бу футболчининг "Труа"дан трансфери учун тўлаган пулидан деярли икки баравар кўп.
Савио "Манчестер Сити"да 2024 йилнинг июлидан бери ўйнаб келмоқда. Унинг шартномаси 2031 йил 30 июнгача амал қилади.
Ярим ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум 36 ўйинда 4 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Transfermarkt футболчининг трансфер нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.



