"Манчестер Сити" футболчиси Савио АПЛнинг бошқа топ клубига ўтмоқчи

31 май 2026, 13:42
"Манчестер Сити"нинг бразилиялик қанот ҳужумчиси Савио "Тоттенхэм"га ўтишга тайёр.

Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда. Манба маълумотига кўра, "шпорлар" 22 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Бу келишув яқин ёзда содир бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Тоттенхэм" Савиони сотиб олишга ҳаракат қилган эди. Бироқ, мавсум тугагандан сўнг "Манчестер Сити"ни тарк этган Хосеп Гвардиола трансферга қарши эди.

Ўтган мавсумда Савио барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 36 та ўйинда иштирок этиб, тўртта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt ўйинчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/Ekremkonur