

Аввалроқ жамоани ҳимоячилар Сардор Саъдуллаев, Асилжон Бегимқулов, Усмонали Абдукаримов, ярим ҳимоячилар Иброҳим Нўмонов, Дониёр Нарзуллаев, Жавоҳир Убайдуллаев, Комил Тожидинов, Армин Бошняк ва ҳужумчи Мўминжон Мелиев тарк этган эди. Ўз навбатида, таркибга янги футболчилар жалб этилди. Марко Миличкович, Азизбек Абдумўминов, Жасур Азимов, Асадбек Каримов, Самандар Очилов ва Даврон Сулаймонов иккинчи даврада "Металлург" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.









