Конференциялар лигаси саралаши. Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси биринчи ўйинда дуранг қайд этди

Aslanov Jasurbek
23 июл 2026, 00:46
Конференциялар лигаси саралашининг иккинчи босқичи доирасида "Истанбул Башакшехир" Финляндиянинг "Интер Турку" жамоасини қабул қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Элдор Шомуродов ҳамда Аббос Файзуллаевлар тўп тепадиган “Истанбул Башакшехир” саралашнинг биринчи ўйинида дуранг қайд этди. Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 69 дақиқада алмаштирилди, Файзуллаев эса 61 дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. Баҳсда дастлаб ҳисобни финляндияликлар очишди, иккинчи бўлимда турк жамоаси вакили Байрам ҳисобни тенглаштирди ва ўйин 1:1 ҳисобида якун топди. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 30 июлда ўтказилади.

Конференциялар лигаси саралаши, 2 босқич

"Истанбул Башакшехир" - "Интер Турку" 1:1

Голлар: Байрам 54 - Жепта 16.

"Истанбул Башакшехир": Сенгезер, Сахинер, Байрам, Ба (Опоку 61), Карбовник, Гунеш (Оздемир 82), Кемен, Сари, ЭЛДОР ШОМУРОДОВ (Да Коста 69), Брнич (АББОС ФАЙЗУЛЛАЕВ 61), Йилдирим (Селке 69).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›