Миржалол Қосимов: "Водийдаги учрашувлар ҳеч қачон осон бўлмаган"

Aslanov Jasurbek
22 июл 2026, 23:28
"Қўқон-1912" - ОКМК учрашувидан (1:4) сўнг меҳмонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Миржалол Қосимов: "Қийин ўйин бўлишини кутган эдик ва баҳс кутилганидек ўтди. Водийдаги учрашувлар ҳеч қачон осон бўлмаган. Биринчи бўлим ўрталарида ўйин тизгинини ўз қўлига олди ва вазиятлар яратди. Иккинчи бўлимдаги тезкор гол бизга катта ёрдам берди. Вазиятлардан унумли фойдаландик. Энди кейинги баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

ЖЧ сабабли бўлган танаффус жуда катта эди. Футболчилар барқарор ўйнайдими, йўқми, ҳавотирда эдим. Йигитлардан миннатдорман, улар ўзини яхши томонлама кўрсатишди. Шу билан бирга имкониятдан фойдаланиб, мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман”.

- Иккинчи бўлимда ОКМКнинг ўйини бирданига яхши томонга ўзгарди, бунга Абдураззоқовнинг захирадан баҳсга қўшилгани сабаб бўлдими?
- Мен бундай демаган бўлардим, лекин ҳар бир футболчи ўйинга, ғалабага ўз ҳиссасини қўшади. Чунки бу жамоавий ўйин. Асадбек Собиржоновнинг голи йигитларга куч бағишлади ва бу кейинги голларга йўл очиб берди. Аввалги баҳсда ҳам захирадан майдонга тушганлар ўйинни кучайтирганди. Захиранинг мақсади ҳам шу аслида.

- Трансфер ойнаси ёпилгани йўқ, жамоага яна футболчиларни жалб қиласизми?
- Зўр бўлса нега йўқ? Лекин айни дамда менда бор футболчилардан фойдаланаман.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia