Томас Тухель бугунги қийин ғалабадан сўнг нималар деди?

6 июл 2026, 10:09
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель ЖЧ-2026 1/8 финалида Мексика жамоаси устидан қозонилган ғалабадан (3:2) кейин ўз туйғулари билан ўртоқлашди.

"Мен жуда фахрланаман. Бизга ҳар бир футболчи керак эди. Ишониб бўлмайдиган даражада қийин бўлди. Ўйин тизгинини қўлга олдик деб ўйлаган пайтларимизда, ортга кетишлар кузатилди. Аммо бизда менталитет тўғри шаклланган.

Вазият ёмонлашганда, футболчилар таслим бўлишмайди, ишончни йўқотишмайди. Бу олдинга ташланган яна бир қадам бўлди.

Биз бу ўйинни ҳазм қилиб олишимиз керак. Бу "Ацтека", бу Мексика терма жамоаси — даҳшатли ўйин бўлди. Ҳар биримиз бор кучимизни бердик. Буни англаб етишимиз лозим. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз", — дея маълум қилди Томас Тухель.

Чорак финалда Англия Норвегияга қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›