Каррагер: “Челси” дарвозасида Санчес турса, улар ҳеч қачон АПЛда ғолиб чиқа олмайди”

Sherzod Nurmatov
25 авг 2026, 15:05
“Ливерпуль” ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер АПЛнинг 1-турида “Челси”нинг “Фулхэм” устидан қозонган ғалабасидан (3:2) сўнг, агар дарвозада Роберт Санчес туришда давом этса, “кўклар” чемпионликка даъвогарлик қила олмаслигини таъкидлади.
2.jpg

“Челси” дарвозасида Санчес турса, улар ҳеч қачон чемпионатда ғолиб бўлолмайди. Бунинг имкони йўқ.

Титулни ютган жамоаларга қаранг. Сўнгги учта чемпион дарвозабонини алмаштирган. Пеп Гвардиола Эдерсонни олиб келди. “Ливерпул”га Алиссон келди. Агар “Арсенал” дарвозасида Давид Райя эмас, Аарон Рэмсдейл турган бўлганида, улар чемпион бўла олишмасди. Бунинг иложи йўқ эди.

Шундай экан, “Арсенал” чемпионлигининг асосий сабабларидан бири аслида Райя бўлган. Усиз улар чемпионликни қўлга кирита олишмасди”, – деди Каррагер.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports