

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Клублар 23 ёшли сенегаллик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди. Бунга футболчининг ўзи ҳам розилик билдирган.
"Ювентус" Саррни 30 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 1 мавсумга ижарага олади. Ушбу банд муайян шартлар бажарилган тақдирда фаоллашади.
Сарр 2025/26 йилги мавсум "Тоттенхэм" сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



