

Бу ҳақда Sky Sport Italy нашри учун журналист Джанлука Ди Марцио хабар беради. А Сериянинг амалдаги чемпионлари илгари ҳам қизиқиш билдирган англиялик футболчи номзодига яна қайтишди.
Манба маълумотига кўра, Спенс "Интер"нинг "Ал Иттиҳод" вингери Мусса Диаби билан шартнома имзолашдаги муаммолари фонида яна клуб эътиборига тушди. Французни сотиб олишга уриниш икки клуб ўртасидаги футболчи нархини баҳолашдаги тафовут сабабли ҳозирча амалга ошмади.
Хабар қилинишича, "Тоттенхэм" Спенс учун тахминан 35 млн евро олишни кутмоқда. Уни "шпорлар" билан шартномаси тугашига яна уч йил бор ва уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд.



