UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  3 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  5 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1

Тимур Кападзе: “Термамизнинг бугунги ғалабаси байрамга ажойиб совға бўлади” Янгиликлар

Тимур Кападзе: “Термамизнинг бугунги ғалабаси байрамга ажойиб совға бўлади”

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ 3-саралаш гуруҳ босқичи доирасида Сурия терма жамоасига қарши майдонга тушишади.
Ушбу ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.

“Бугун Сурия терма жамоасига қарши жуда ҳам муҳим ўйин бўлади. Барчамиз ушбу учрашувни интиқлик билан кутаяпмиз. Кўпчилик Сурия термасини гуруҳимиздаги оутсайдер жамоа деб ўйласа керак. Бугунги рақибимиз шу ергача келибдими, демак гуруҳимизда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ҳозирги кунда футбол ривожланиб бормоқда. Шунинг учун бугун биз учун осон ўйин бўлади деб ўйламайман. Сурия ҳам ўз олдига қандайдир мақсад қўйган. Рақибимиз қай даражада эканини биз билмаймиз. Бошқа рақибларни мисол учун, Жанубий Корея терма жамоасини қай даражада эканлигини биламиз. Чунки, уларга қарши кўп бор тўқнаш келганмиз.

Сурия терма жамоаси ҳақида бизда кўп маълумотлар йўқ. Меҳмон жамоа бугунги ўйинга қай даражада тайёргарлик кўрган ва уларнинг ўйин услублари қай даражада эканлигини билиб оламиз. Агарда Сурия ҳам ушбу ўйинга жиддий қараган бўлса терма жамоамиз учун анча қийинчилик туғдириши мумкин. Менимча Сурия термаси бугун иккинчи рақам остида ҳимоявий ўйин кўрсатади. Бизнинг футболчилар рақиблари дарвозасига тезкор гол уриб олишса ўйинлари янада очилиши мумкин. Қандай ҳисоб бўлишидан қатъий назар энг муҳими ғалаба. Бугунги ўйиндаги ҳисоб каттароқ кўринишга эга бўлса биз учун айни муддао бўлар эди. Чунки, ўтган сафардаги саралашга ўхшаб гуруҳдаги сўнгги тур ўйинида муҳим рол ўйнаши мумкин. Биз уйда ўйнаяпмиз, агарда “реал” қарайдиган бўлсак Сурия термаси гуруҳдаги энг кучсиз жамоа. Термамиздаги футболчиларнинг деярли яримидан кўпи анчадан бери жамоада ўйнаб келишмоқда. Янги футболчилар ҳам терма жамоага жалб қилинишган.

Бугунги ўйинда кўпроқ легионер футболчиларга кўпроқ эътибор қаралса керак. Бугун футболчиларимизда ғалабага бўлган хоҳиш жуда ҳам кучли бўлади. Сабаби, бугун байрам, агар ғалаба қозонишса мустақиллигимизнинг 25 йиллиги учун ажойиб совға бўларди. Индивидуал тарафдан оладиган бўлсак футболчиларимиз суриялик футболчилар устун. Ҳозирдан бир ранса дейин қийин, барчаси ўйинда маълум бўлади. Биз гуруҳдаги бошқа рақибларимиз ўйинларига эътибор бермаслигимиз керак. Асосан ўз уйимиздаги ўйинларда очко йўқотмаслигимиз керак. Агарда гуруҳдаги бошқа рақибларимиз ўзаро ўйинларида дуранг натижа қайд этишса биз учун анча яхши бўлади. Ҳозир биринчи ўйинда ўзимизни ўйинимизни ўйлашимиз керак.

Барча юртдошларимизни мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлиб мустақиллигимиз абадий бўлсин. Бу йил Рио 2016 Олимпиадасида олимпиячиларимиз ўзларини ғалабалари билан барчамизни хурсанд қилди. Биз футболчилар ҳам ўзимизни ғалабаларимиз билан барча футбол мухлисларини хушнад қиламиз. Насиб қилса миллий терма жамоамиз 2018 йилги мундиал йўлланмасини қўлга киритишади”, - дейди “Локомотив” клуби ва миллий терма жамоа собиқ футболчиси Тимур Кападзе.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика