UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  210 21:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  14 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  17 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  6 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0

Тимур Кападзе: "Натижа адолатли бўлди деб ўйлайман, ЖЧга чиққанимиздан сўнг ҳам бош мураббий бўлиб қолишга умид қиламан" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Натижа адолатли бўлди деб ўйлайман, ЖЧга чиққанимиздан сўнг ҳам бош мураббий бўлиб қолишга умид қиламан"

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасидаги Эрон (2:2) билан ўйиндан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.

"Аввало, Эрон терма жамоасини жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан табриклайман ва уларга ушбу мусобақада муваффақият тилайман. Ўйин қизиқарли ва ҳаяжонли бўлди, иккала жамоа ҳам имкониятларга эга бўлди. Натижа адолатли бўлди деб ўйлайман. Эронни енгишимиз ҳам мумкин эди, аммо бу амалга ошмади. Энди биз кейинги ўйин ҳақида ўйлаймиз ва саралашдан ўтишга ҳаракат қиламиз.

Ушбу ажойиб ўйин учун шогирдларимга ва стадионга ташриф буюрган ўзбекистонлик мухлисларга миннатдорчилигимни билдираман. Ўзбекистон халқи жаҳон чемпионатига муносиб ва мен уларга дуолари учун ташаккур айтаман. Биз кейинги ўйинда керакли натижага эришишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Ёдимда, 2018 йил саралаш босқичида Эронга ёш жамоа билан борганимиз. Рақибимиз ўша пайтда жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўраётган эди. Бош мураббий Карлуш Кейруш эди. Мен ўша пайтдаги Эрон жамоасини ҳозирги жамоа билан таққосламоқчи эмасман.

Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови ва яхши тилаклар учун яна бир бор миннатдорчилигимни билдираман. Жаҳон чемпионатига чиққанимиздан сўнг ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи бўлиб қолишга умид қиламан", — деди Тимур Кападзе.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика