

Муросасиз ўтган беллашувда омад “Навбаҳор”га кулиб боқди (1:0). Шу тариқа Наманган жамоасининг Суперлигадаги мағлубиятсиз серияси 15 та ўйинга етди. Тимур Кападзе шогирдлари охирги маротаба чемпионатнинг 12-турида ОКМКга имкониятни бой берган эди (2:3).
Маълумот учун, “Навбаҳор” навбатдаги тўқнашувини 20 ноябрь куни Наманганда “Нефтчи”га қарши ўтказади.



