Тимур Кападзе: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"

Aslanov Jasurbek
27 окт 2026, 00:13
Суперлига 25-турдан ўрин олган "Хоразм" – "Навбаҳор" учрашувидан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Осон ўйин бўлмади. "Хоразм" майдонида ўйнаш оғир. Ўз мухлислари қаршисида бу жамоа жуда яхши ўйин кўрсатади. Бугун бир нечта имкониятларга эга бўлдик ва ўз вазиятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик. Биринчи бўлимда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиз фойда берди. Иккинчи таймда рақиб қўшди ва бизга кўп муаммо туғдирди. Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. Барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Энди кейинги беллашувга ҳозирлик кўрамиз.

- Ушбу ғалабадан сўнг "Навбаҳор" учун иккинчи ўринга курашиш имконияти пайдо бўлди. Шу ҳақда фикрингиз?
- Ҳаммаси насибага боғлиқ. Биз эса курашишда давом этамиз. Мавсум якунида кўрамиз, нима бўлишини. Ҳар бир ўйинга жиддий қараяпмиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia