"ТерДУ" мураббийи Холмирзабек Боймирзаев: "Молиявий аҳволимиз жуда оғир. Бу ерга келишимизни “Ғазалкент” молиялаштирди. 10 млн. сўм ўтказиб беришди, “ужин”ни ҳам “Ғазалкент” олиб берди"

Administrator
22 сен 2026, 23:42
"ТерДУ" ҳамда "Ғазалкент" ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбон жамоа дарвозабонлар мураббийи Холмирзабек Боймирзаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Холмирзабек Боймирзаев: “Яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. “Ғазалкент”ни табриклайман. Тўғри ўйинга келдик, йигитларда дам олиш учун имконит бўлмади. Футболчиларда чарчоқ бордек туйилди”.

- “ТерДУ” машғулотлар ўтказяптими?
- Ҳа бўляпти, фақат маҳаллий йигитлар учун. Жамоа бошқа ҳудудларда яшайдиган футболчиларга йўлкира пулини ҳам қилиб бера олмаяпти. Молиявий аҳволимиз жуда оғир. Бу ерга келишимизни “Ғазалкент” молиялаштирди. 10 млн. сўм ўтказиб беришди, “ужин”ни ҳам “Ғазалкент” олиб берди.

- “ТерДУ” Биринчи лигага тушиб кетиши деярли аниқ бўлган. Жамоа Биринчи лигада фаолиятини давом эттирадими?
- Хабарим йўқ. Мен Элдор Бойматовнинг ёрдамчисиман, мураббийни мазаси йўқлиги сабаб унинг ўрнидаман. Ўтган йили Биринчи лига учун иккинчи даврага 1,5 млрд сўм ажратилган экан. Бу йил икки давра учун 1 млрд. сўмдан ортиқ пул бермаймиз дейишган экан. Бу маблағ йўлкиранинг ўзига кетиб қолади. Ҳали йигитларнинг маоши бор. Футболчиларга ҳеч нарса дея олмайман, ўйнаётгани учун раҳмат уларган.

- Мавсумни охирига етказиб қўя оласизларми?
- Уддаласак керак.

- Бош мураббийни касал дедингиз. Штабнинг қолган аъзоларчи?
- Шифокор ва бошқалар ҳудди мендек. Олган бўлса 3 млн. сўм олган, уларнинг ҳам бола-чақаси бор. Молиявий ҳолатимиз оғирлиги сабаб улар ҳам келишмаяпти. Яхши бўлиб қолар…

- Икки давра учун 1 млрд сўм берилди дедингиз. Мавсум бошида “сметада” бошқа сумма кўрсатилган бўлиши керак. Пулни университет бермаяптими ёки ҳомийлар йўқ бўлиб қолдими?
- Пул университет томонидан берилмаяпти. “Смета” тасдиқланган, лекин 1 млрд сўм Биринчи лига жамоасига ҳам етмайди. “Қулоқлар” биз ҳақимизда раҳбариятга нотўғри маълумотлар бераётганга ўхшайди. Шу сабаблими деб ўйлайман.

- Масалан қандай маълумотлар?
- Негатив гаплар. “Яхши йигитларни олмади…” Шунга ўхшаш гаплар.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›