

— Учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...
— Авваламбор, "Пахтакор фарм"ни ғалаба билан табриклайман, яхши ўйин бўлди. Ўтказиб юборилган тезкор гол барча режаларимизни чипакка чиқарди. Бундан ташқари, йигитларда чарчоқ ҳам билинди. Молиявий аҳволимиз оғирлиги сабабли йўлдан ҳозиргина етиб келгандик. Нима ҳам деймиз, кейинги ўйингача хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.



