Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)

Sherzod Nurmatov
1 авг 2026, 19:32
Суперлига 15-туридан ўрин олган баҳс давом этмоқда.

Суперлига

15-тур

“Андижон” – “Пахтакор” 0:0 (LIVE)

Андижон. “Бобур Арена”. 19:30

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

Ёрдамчи ҳакамлар: Фарҳод Усмонов, Элнур Дониёров

Захира ҳаками: Нурбек Шералиев

VAR: Акобирхўжа Шукуруллаев

AVAR: Шерзод Аъзамов

Назоратчи: Олимжон Абдувасилов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

“Андижон”: 1.Элдор Адҳамов, 2.Одилбек Абдумажидов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 15.Неманья Чаласан, 17.Азизбек Турғунбоев, 18.Дамир Темиров, 22.Усмонали Исмоналиев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Бекзод Сулаймонов, 77.Маҳмуджон Маҳамаджонов.

Захира: 19.Артём Потапов, 6.Александре Андроникашвили, 8.Шоҳмалик Комилов, 10.Драган Черан, 14.Абдураҳмон Комилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 27.Мартин Боакье, 33.Дониёр Абдуманнопов, 70.Ҳамидулло Каримов.

“Пахтакор”: 35.Санжар Қувватов, 4.Заид Таҳсин, 8.Дилшод Саитов, 10.Акмал Мозговой, 21.Башар Ресан, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Шерзод Насруллаев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Ойбек Бозоров, 90.Стефан Чинеду.

Захира: 12.Владимир Назаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 9.Иброҳим Ибрагимов, 14.Рустам Турдимуродов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Дилшод Абдуллаев, 33.Қуванишбек Сайдалиев, 44.Диёр Эрманов, 50.Фламарион.

14. Бекзод Сулаймонов қанотдан ёриб кирди, Абдумажидов сўнгги паллада тўпни узоқлаштиришга уринди, аммо тўп Бўриевга тегиб майдонни тарк этди. 

10. Ууух! Акмал Мозговойнинг олис масофадан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди. 

9. Ууух! Сулаймоновнинг тўхтатмасдан тепган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан жой олишига бир бахя қолди. 

8. Турғунбоевнинг қанотдан узатган пасидан кейин тўп майдонна тарк этди, Қувватов уни майдонда олиб қололмади. 

5. Башарнинг ҳаволатиб ошириб берган тўпини Адҳамов уриб юборди. 

4. Зарбаа! Маҳамаджоновнинг зарбаси рикошет орқали дарвозабонга бориб тушди. 

3. Ууух! Ресаннинг бурчак зарбаси орқали ошириб берган пасидан сўнг Муҳаммадрасул Абдумажидов бош билан зарба берди, Чаласан дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарди!

2. Собирхўжаев Мозговой билан паслашган ҳолда ичкарига пас узатишга уринди, бироқ ҳимоячи бунга тўсқинлик қилди. 

1. Учрашув бошланди! 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia