Факт. Мирко Йеличич Александр Хомяковга мағлуб бўлмаган

Iskandarov Abdulaziz
1 авг 2026, 17:55
Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Бухоро" — "Локомотив" қарама-қаршилиги шунчаки очколар учун кураш эмас, балки майдондаги муросасиз тактик дуэль бўлиши кутилмоқда.

Бу баҳс нафақат икки тажрибали жамоанинг, балки икки турфа футбол фалсафаси эгалари — Александр Хомяков ҳамда Мирко Йеличичнинг ўзаро ҳисоб-китоб майдонига айланади.

Мураббийлар статистикасига назар ташласак, Хомяков шу кунга қадар мураббийлик фаолиятида Йеличич жамоаларини мағлуб эта олмаган. Бу мутахассислар илк ва ҳозирча ягона бор 2015 йилда тўқнаш келишган эди. Ўшанда Хомяков бошқарувидаги Муборакнинг "Машъал" клуби ўз майдонида Йеличич устозлик қилаётган "Локомотив"га минимал 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Маълумот учун, учрашув 20:30 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›