Расман: ФИФА “Андижон”га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича навбатдаги тақиқни қўйди

Sherzod Nurmatov
30 июл 2026, 13:09
Кеча, 29 июль санасида ФИФА Интизом қўмитаси “Андижон” клубига собиқ мураббий Микола Тишенко олдидаги қарздорлик туфайли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйди.

Агар клуб собиқ мураббий олдидаги қарздорликни бартараф этмаса, узлуксиз 3 трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

Бу борада ФИФА ахбороти кеча, Тошкент вақти билан 18:54'да, Ўзбекистон футбол ассоциациясига келиб тушган. “Андижон” клубининг бир қатор янги футболчилар билан шартномаси эса Лигада бу вақтдан бир мунча кейин рўйхатга олинган.

ФИФА Интизом кодексининг 50-моддаси 1-бандига кўра, қарорлар улар хабар қилинган вақтдан эътиборан кучга киради. Шундан келиб чиқиб, Лига “Андижон” шартномасини рўйхатдан ўтказган футболчиларни клуб ФИФА тақиқи масаласини ҳал этмагунига қадар Суперлига мусобақаси учун рўйхатга қўшмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz