Илгиз Танташев водий дербисидаги баҳсли ҳакамлик қарорларига изоҳ берди

Оқил Абдубарноев
1 авг 2026, 17:40
Ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Навбаҳор" учрашувидаги баҳсли қарорларга изоҳ берди.

"Ҳусайн Норчаев билан боғлиқ ҳолат менга қандай кўринди? Саккизинчи рақамли футболчи (Ратиньо) тўпни назорат қилаётган эди ва жамоадошига тўп узатмоқчи эди. Норчаев орқадан келиб унинг оёғига зарба берди, бироқ охирги паллада у оёғини букиб, зарба кучини юмшатди. У охиригача оёқ билан тўғридан-тўғри ҳужум қилмади. Вазиятни яқин масофадан кўриб турганим учун дарҳол сариқ карточка кўрсатдим. ВАР ҳаками ҳам менинг қароримни тасдиқлади.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Жамшид Искандеров ва Саидазамат Мирсаидов иштирокидаги тўқнашувга келсак, Жамшид бу вазиятда тўпга ўйнади. Унинг оёғи юқорига ҳаракатланди. Мирсаидов эса боши билан тўп томон ташланиб, тўқнашув эффектини кучайтирди. Жамшиднинг бутсаси бевосита рақибнинг юзига эмас, балки пешонасига сирпаниб тегди. Агар бутсанинг тишлари билан юзга тўғридан-тўғри зарба берилганида, бу шубҳасиз қизил карточка бўлар эди. Бу вазиятда оёқ юқорига, яъни тўпга қаратилган. Бу деталларни майдонда аниқ кўрганман. ВАР ҳакамлари билан муҳокамадан сўнг ҳам қарорим тўғри эканлиги тасдиқланди", деди 42 ёшли мутахассис.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ЎзПФЛ