"Андижон"га яна ФИФАдан трансфер тақиқи қўйилди

Iskandarov Abdulaziz
30 июл 2026, 11:35
"Андижон" клубига нисбатан ФИФА томонидан навбатдаги трансфер тақиқи (бан) жорий этилди.

ФИФАнинг расмий тизимидаги маълумотга кўра, ушбу чеклов 2026 йил 29 июль санасидан эътиборан кучга кирган.

Эътиборлиси, бу жамоа учун жорий ёзги трансфер ойнасидаги учинчи тақиқ ҳисобланади. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти ўз вақтида ҳаракат қилиб, кеча 3 нафар янги аъзоси — дарвозабон Артём Потапов, шунингдек, Нодирхон Нематхонов ва Шоҳмалик Комиловни Лигада рўйхатдан ўтказиб олишга муваффақ бўлишди.

Биздаги маълумотларга кўра, ушбу навбатдаги трансфер бан ўтган йили Александр Хомяковнинг мураббийлар штабида ишлаган руминиялик жисмоний тайёргарлик мураббийи Аугустин Чирица олдидаги қарздорлик сабаб келиб чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia