"Манчестер Сити" ва "Интер" ўртасидаги учрашувда Ҳусанов пенальтидан фойдалана олмади

Оқил Абдубарноев
1 авг 2026, 18:37
1 август куни "Кай Так" спорт мажмуасида "Манчестер Сити" ҳамда "Интер" клублари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Энцо Мареска бошчилигидаги инглиз клуби ва Кристиан Киву қўл остидаги миланликлар ўртасидаги баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйинда ҳисобни 14-дақиқада Антуан Семеньонинг узатмасидан сўнг "Манчестер Сити" ҳужумчиси Дивин Мубама очган бўлса, 20-дақиқада Бенжамен Павар "Интер"нинг жавоб тўпини киритиб, мувозанатни тиклади. Ушбу беллашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг асосий таркибида майдонга тушиб, марказий ҳимояда ҳаракат қилди ва 83-дақиқада сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

Ғолибни аниқлаш мақсадида ўтказилган пенальтилар сериясида эса "Интер" футболчилари 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Пенальтилар сериясида Абдуқодир Ҳусанов ҳам нуқтага яқинлашди, бироқ унинг йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунининг ташқи тарафига тегиб, ноаниқ кетди.

Манчестер Сити - Интер 1:1 (пенальтилар 1:3)

Голлар: Дивин Мубама (14, 1:0), Бенжамен Павар (20, 1:1).

Манчестер Сити: Жанлуижжи Доннарумма, Рико Льюис, Абдуқодир Ҳусанов, Йошко Гвардиол (Райан Макэйду, 46), Стивен Мфуни (Райан Аит-Нури, 46), Матео Ковачич (Витор Рейс, 46), Тижани Рейндерс, Антуан Семеньо (Махамаду Сангаре, 68), Фил Фоден (Клаудио Эчеверри, 68), Савиньо (Жейден Хески, 78), Дивин Мубама (Нико Гонсалес, 46).

Интер: Жозеп Мартинес (Иван Проведель, 61), Карлос Аугусто (Маттиа Марелло, 69), Янн Биссек (Иван Майе, 78), Бенжамен Павар (Леонардо Ноа Бовио, 69), Федерико Димарко (Маттиа Москони, 46), Генрих Мхитарян (Пётр Зелиньски, 46), Александер Станкович (Лука Топалович, 60), Николо Барелла (Алессандро Бастони, 46), Энди Диуф (Луис Энрике, 46), Жамал Идриссу (Давиде Фраттези, 46), Франческо Пио Эспозито (Маттео Лавелли, 67).

Огоҳлантиришлар: Александер Станкович (55), Абдуқодир Ҳусанов (83).

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia