UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  0 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  6 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  13 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  5 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1

“Сўғдиёна”: Рақибимиз “Қўқон-1912” Янгиликлар

“Сўғдиёна”: Рақибимиз “Қўқон-1912”

Олий лиганинг 29-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Қўқоннинг “Қўқон-1912” клубини қабул қилади.

Ушбу учрашув "Сўғдиёна"нинг олий лигадаги  613-ўйини бўлади. Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

УШБУ МАВСУМДА

Биринчи давра 14-турида “Сўғдиёна”  сафарда   “Қўқон-1912”га  қарши баҳс олиб борган эди.  Ушбу баҳсда ўткан масумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Мурод Холмухаммедов 20 дақиқада ҳисобни  пенальтидан очган эди. Кўп  ўтмай 25 дақиқада  Сухроб Бердиев ҳисобни 2:0 кўринишига  олиб келган. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Филип Райевац ҳисобни йирик 3:0 ҳолатига олиб келган эди. Иккинчи бўлимнинг 55 дақиқасида Сардор Эминов пенальтидан ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди 3:1. 76 дақиқада Санжар Рашидов Никита Рибкин дарвозасини ишғол қилди ва  шу тариқа ўйин 3:2 ҳисобида якунланган эди.

“Сўғдиёна” ўтган турда сафарда  “Навбаҳор” га қарши баҳс олиб борган эди ва 4:1 ҳисобида мағлубиятга учради. “Қўқон-1912 ”  ўз майдонида   “Бунёдкор” ни  қабул қилди ва  2:5 ҳисобида мағлубиятга учради.

“Қўқон-1912 ” 41 очко билан турнир жадвалида  8-ўринни банд этиб турган бўлса, “Сўғдиёна” 28 очко билан 13-ўриндан жой олган.


Сўғдиёна

Умид Қодиров - 64', Умид Қодиров - 90'

Олий лига. 29-тур

19/11/2017, 14:00

1
:
2
Тугади

Қўқон-1912

Мурод Холмуҳамедов - 28'

45'
90'
27'  Ихтиёр Тошпўлатов
56'  Қаҳрамон Баҳодиров (Азамат Исроилов)
64'  Умид Қодиров
90'  Азамат Исроилов
90'  Умид Қодиров
28'  Мурод Холмуҳамедов


ЎЙИННИ АҲРОЛ РИСҚУЛЛАЕВ БОШҚАРАДИ

Ушбу баҳсни Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Алишер Усмонов ва Темур Гайнулинлар ёрдам беради. Заҳирадаги  ҳакам Олег Рубаков.

Назоратчи: Артём Артюнов
ЎзПФЛ вакили:  Шерзод Ражабов

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Қўқон-1912”  клублари олий лигада шу кунгача 21 бор куч синашишган.“Қўқон-1912” ҳисобида 7 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 10 та ғалаба мавжуд. 4 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик  жиззахликлар томонида:  35:26. “Қўқон-1912”  ўзаро ўйинларда 25 очкони қўлга киритган бўлса ,жиззахликлар 34 очкони қўлга қиритган.  “Қўқон-1912”нинг энг йирик ғалабаси 4:2, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти  5:2.


 “Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:

29.10.2016 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912 » 1:1
26.06.2015 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912 » 2:1
14.09.2002 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912 » 1:0
10.05.2000 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912» 3:2
25.09.1999 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912 » 1:1
14.08.1998 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912 » 5:2
06.09.1995 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912 » 4:0
03.11.1994 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912 » 3:0
29.09.1993 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912 » 1:0
26.08.1992  «Сўғдиёна» - «Қўқон-1912» 1:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:


Жиззахдаги 10 та ўйиндан 8 тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 2 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Жиззахликлар ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда Қўқонликларга 3 очкони бой бермаган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.

Ёшлар лигаси баҳси 18 ноябрь куни соат 14:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 19 ноябрь  куни 14:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

“ҚЎҚОН-1912” ДАГИ ТАНИШ ФУТБОЛЧИЛАР

Жалил Кимсанов 2012-1013 йилларда,Сухроб Бердиев 2013-2014, Акмал Холмуродов ва Мурод Холмуҳаммедовлар 2015-2016 “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилишган.


“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика