UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  0 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  4 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  5 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  2 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  8 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0

Шота Арвеладзенинг "Пахтакор"даги кўрсаткичлари қандай бўлди? Янгиликлар

Шота Арвеладзенинг "Пахтакор"даги кўрсаткичлари қандай бўлди?

Шота Арвеладзе "Пахтакор"ни 2017 йилги мавсум иккинчи даврасидан бошқаришга киришди.

Унинг бошчилигида жамоа ўйини ва натижаларида ўсиш кузатилди. "Пахтакор" кўпроқ гол уриб, камроқ тўп ўтказди. Табиийки, иккинчи даврада тўпланган очколар миқдори биринчи даврадагидан юқори бўлди. "Шерлар" иккинчи даврада 25 тўп киритиб, 9 гол ўтказиб юборишди. Биринчи даврада бу натижа 19-19ни ташкил қилганди.

Арвеладзе қўл остида жамоа биринчи голини уриш учун 13 дақиқа сарфлади. "Қизилқум"га қарши Навоийдаги беллашувда Суҳроб Нуруллаев дарвозани ишғол қилганди.

Грузиялик мутахассис қўл остида энг йирик ғалаба "Нефтчи"га қарши ўйинда қўлга киритилди. Ўшанда "шерлар" 6:0 ҳисобида зафар қучишганди.

Иккинчи даврада 35 очко жамғарилди. Биринчи даврада жамоа 24 очко тўплаганди. Мавсумнинг иккинчи ярмида "Пахтакор" 10 очко йўқотди. Уйдаги ғалабали серия 11 учрашувга етди ва жамоа буни давом эттириш имкониятига эга. 

"Пахтакор" матбуот хизмати


Эслатиб ўтамиз,  "Пахтакор" клуби учун олий лига якунланди. Шу боис клуб расмий сайти якуний кўрсаткичларни тақдим этмоқда. Қолган клублар 30-тур ўйинлари ўтказиб бўлганидан сўнг улар ҳақида ҳам маълумотлар чоп этилади.

Рейтинг: -50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика