

Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг маълум қилишича, "шерлар" "Андижон"да ижарада ўйнаётган Шаҳзод Азмиддинов ва вақтинча "Динамо"да ҳаракат қилган Маҳмуд Маҳамаджоновни ортга қайтаради.
25 ёшли марказий ҳимоячи Азмиддинов андижонликлар таркибида 14 ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди. 22 ёшли чап қанот ҳимоячиси Маҳамаджонов эса самарқандликлар либосида 14 ўйин ўтказиб, 1 та тўп киритди ва 2 та голга ассистентлик қилди.



