

Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида ФИФАнинг Жаҳон чемпионати ҳуқуқларини сотиш учун янги тижорат тузилмаси — FIFA Forward Enterprise (FFE)ни ташкил этиш режалари ҳақида маълум бўлган эди. Кейинчалик Инфантино футбол конфедерациялари томонидан билдирилган танқидлар ва УЕФАга аъзо мамлакатлар томонидан ЖЧга бойкот эълон қилиш таҳдиди фонида ушбу ғоядан воз кечишга қарор қилганди.
"Ирландия футбол ассоциацияси (IFA) ФИФА президенти Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлашни бекор қилди.
ФИФА активларининг бир қисмини маслаҳатлашмасдан хусусий инвестиция компаниясига сотиш таклифи шунчаки мулоқот ўрнатолмасликдан кўра жиддийроқ нарсани англатади.
Бизнингча, бу стратегия, бошқарув ва активларимизни тасарруф этишнинг фундаментал тамойилларини сўроқ остида қолдиради. Биз ўзгаришлар вақти келди деб ҳисоблаймиз", – дейилади IFA баёнотида.



