Саудия Арабистони клуби яна бир бразилияликни ўз сафига қўшиб олди

Omonjon To`xtamirzayev
3 сен 2024
Ар Риёднинг "Ал Шабаб" клуби таркибига бразилиялик ҳимоячини қўшиб олди.

"Ал Шабаб" футборл клуби Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоасидан ҳимоячи Роберт Ренанни ижарага олди.

2024/25-йилги мавсумни бразилиялик футболчи Саудия Арабистонида ижарада ўтказади.

Россияликлар ушбу келишувдан 3 миллион евро ишлаб оладиган бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Шабаб" янги мавсумнинг 2 туридан кейин 3 очко билан Саудия Арабистони чемпионатида 11-поғонани банд этиб турибди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Зенит ФК телеграм-канали